12 июл 12:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: "Жейк Пол UFC билан шартнома имзолашни истади, мен эса бунга йўл қўймадим"
UFC президенти Дана Уайт блогер Жейк Полни танқид қилди.
Журналистлардан бири Жейк Пол UFCни оммалаштираётганлиги ҳақида савол берганди. Дана эса бунга норози бўлди.
"Эй, бу ялангоёқ мен учун жанг қилмайди. Саволингни тўғри ва аниқ қилиб бер. Жейк UFC учун жанг қилмайди. У жангчиларим гонараридан норози бўлади. Ўзи эса UFC билан шартнома имзоламоқчи эди. Биз уни ўзимизга олмадик", - деди Дана Уайт.
Аввалроқ, Жейк Пол ҳеч қачон UFC билан шартнома имзолаш хоҳиши бўлмагани ҳақида гапирганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар