UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

07 май 15:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниель Роман Муроджон Аҳмадалиев билан реванш, вазнни ўзгартириши мумкинлиги ва ўзбек бокси мухлислари ҳақида гапирди

Boxer TV канали блогери Ориф Аҳмедов иккинчи енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Даниель Роман билан қисқа интервью ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Роман шу йил бошида ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга мағлуб бўлганди. 

-Салом Дэнни, ўзбек бокси мухлислари учун қисқа интервью бера оласизми? Биламан, бизнинг мухлислар томонидан комментларда сиз томон босимлар бўлган. Лекин ҳақиқий бокс мухлислари, ушбу спорт турини яхши тушунадиганлар сизни жуда ҳурмат қилишади, шу жумладан мен ҳам. Бизга келажакдаги режаларингиз ҳақида гапириб бера оласизми? Карантинни қандай ўтказяпсиз? Бошқа вазн тоифаларида ҳам чемпион бўлиш истагингиз борми?

-Умид қиламанки, барча яна нормал ҳаётга қайтади ва вирус даволанади. Карантин вақтида кўп шуғуллана олмаяпман. Оилам ва ўзимнинг хавфсизлигимизни ўйлаяпман. Имкон даражасида хавфсизликка риоя қиляпман. Ҳа режаларим кўп, вазнимни балки келажакда кўтараман ёки тушираман. Бу йил вирус билан боғлиқ вазият қандай бўлишини кўришимиз керак. 

Муроджон Аҳмадалиевга қарши реванш ўтказишни истардим. Ўзим ва жамоам учун қулай бўлган имкониятларни кўриб чиқаман. 

Ўзбек бокс мухлисларини яхши кўраман. Улар ажойиб ва менга бўлган меҳрларини кўрсатишган. Улар мени қўллаб-қувватлашган. 

Балки келажакда 126 фунтда (-57,15 кг) жанг қиламан, ёки 118 фунт (53,5 кг)га тушарман", - деди Даниель Роман. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг