UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Ноттингем (WTA). Амалдаги чемпиони бошлади, Плишковада ҳам ғалаба 0 17:59Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони билан учрашиб қолди + ФОТО 0 17:38Месси футболкалари — энг харидоргири! 0 17:17Камончиларимизнинг сўнгги лицензион турнирдаги таркиби аниқ 0 16:56Янник Синнерга дунёнинг биринчи ракеткаси нишони сифатида кубок топширилди + ФОТО 0 16:35Дастин Порье: "Рафиқам Махачев билан жангни бекор қилишимни истаганди" 0 16:14Бундеслигани "ёндирган" "Байер" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин 0 15:53Хабиб Махачев билан 10 йил олдин тушган архив суратини кўрсатди + ФОТО 0 15:32"Ролан Гаррос" чемпиони кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 15:11Усик нима учун машғулотларда курашдан фойдаланишини айтди 0 14:50Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси? 0 14:29Осиё аравачада регби федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди 0 14:08Дастин Порье фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:47"Uzchess Cup". Бугун 6-турда шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? (Жуфтликлар) 0 13:26Гвардиола "Барселона"га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди 0

23 дек 15:39
Янгиликлар

Дзюдо

Давлат Бобонов: "Энг катта ютуғимиз - авлодлар алмашинуви"

Olamsport.com сайти муҳбири Диёр Мавлонов дзюдо бўйича Ўзбекистон биринчилиги давомида Токио олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган дзюдочи Давлат Бобонов билан флеш интервью ташкил этди.

Дзюдочимиз қисқа интервьюси давомида авлодлар алмашинуви, Ўрозбоевнинг допинги ва Париж Олимпиадасига тайёргарлик ҳақида гапириб ўтди.


- Ҳозирги ўзбек дзюдосидаги энг катта ютуқ деб айнан қайси жиҳатни кўрсата оласиз?

- 2021 йилдаги энг катта ютуғимиз менимча, бу терма жамоада авлодлар алмашинуви бўлганидир. Чунки Ришод Собиров, Абдулла Тангриевлар авлодидан сўнг бундай таркиб ҳозиргача чиқмаган эди.


- Диёрбек Ўрозбоевда аниқланган допинг, ўзи умуман спортчиларда аниқланётган допинг ёки бошқача қилиб айтганда, спортда допингга қандай муносабат билдирасиз?

- Менимча, допинг бу спортчи ўзини кўрсатиши учун тўсқинлик. Қолаверса, спортчи халқ меҳрини қозониши учун ҳам асосий тўсқинлик қилувчи восита ҳисобланади.


- Биламизки, деярли ҳар бир Олимпиадада дзюдо спорт туридан камида битта медаль қўлга киритамиз. Париж олимпиадасида ҳам мухлислар сизлардан юқори натижалар кутиши табиий. Навбатдаги Олимпиада учун тайёргарликлар қай даражада, Париж 2024 учун тайёргарлик бошландими?

- Парижда бўлиши кутилаётган Олимпиада учун тайёргарлик авжида, қайсидир маънода ўйинлар учун тайёргарлик  ҳозирдан бошланган десак ҳам бўлади. Ёздаги Олимпиададан сўнг жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этдик. Январда ҳам бир қатор мусобақалар бўлиб ўтиши режалаштирилган, бунда ҳам насиб қилса муваффақиятли қатнашамиз. Бундан ташқари, яқинда беш-олти жамоа ичидан ПСЖни танлаган ҳолда ушбу клуб сафига ўтдим.


- Давлат Бобонов дзюдодаги фаолиятини якунлаганидан сўнг сир бўлмаса, айнан қайси соҳада фаолият юритиши мумкин? Айтмоқчиманки, Ришод Собиров ўз фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам дзюдодан узоқлашгани йўқ. Сизда бу борада режалар қандай?

- Тўғрисини айтсам, бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрмабман (кулади).


- Давлат ака келгуси мусобақаларда, ишларда омад, жавобларингиз учун раҳмат.

- Сизга ҳам раҳмат, фаолиятингизда омад.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг