UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

07 июн 08:58
Янгиликлар

Дзюдо

Давлат Бобоновни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши спортчиси, Токио Олимпиадаси ҳамда Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Давлат Бобонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Давлат Бобонов 1997 йил 7 июн куни Навоий вилояти Нурота туманида дунёга келган. Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган спорт интернатида ўқиган. Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. Мураббийи - Нурали Қобилов. 

Ёш бўлишига қарамай, ҳозиргача айтишга арзигулик ютуқларга эришган. 2016 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. Ўша йили Тошкент Гран-присида ҳам зафар қучди. 2020 йилда "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Дюсселдорф турнири ғолибига айланди. Аввалига Будапешт шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатининг кумуш, кейин эса Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори бўлди. 

-90 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис том маънода Бобоновнинг янги қирраларини очишга эришди. У Осиё ўйинларидан ташқари қолган барча мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат Бобоновни бугунги унутилмас кун билан муборакбод этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг