12 июл 16:00
Янгиликлар
Даврон Файзиев Мэйвезер - МакГрегор жанги ҳақида: "Бошланди! Биринчи рекорд"
Интернетда онлайн трансляция рекорди урилди. Яна бир неча пресс-конференция бўлиб ўтади. Улардан бири Лондондаги "Уэмбли" стадионида. Шунчаки тасаввур қилинг, ПРЕСС-КОНФЕРЕНЦИЯни томоша килиш учун интернетга сотувга чиқарилган билетлар 2 МИНУТДА СОТИЛДИ! СТАДИОНГА! Бу фақат пресс-конференцияга. Жангга чиқарилган билетлар расмий нархи 90.000 долларгача. Чунки, бунақа воқеа спорт тарихида бўлмаган. Икки бир бирига рақобатчи йўналиш - профессионал бокс ва ММАнинг мутлоқ биринчи рақамлари учрашишади. Иккаласи ўз йўналишида жанглар оркали қўлга киритилган маблағлар ва трансляциялар сотуви бўйича рекордчилар ҳисобланишади. Конор МакГрегорга қойил қолиш керак. У шер бўла туриб, акуланинг ҳудудига ўтиб курашади. Жанг тўлиқлигича бокс қоидалари бўйича ўтказилади. Расман Конор профессионал боксчи сифатида рингга чиқади. Шу сабабли, бокс олами бир овоздан Конорнинг рингдаги ҳаётини 1 раунддан иборат деб таҳмин қилди. Манимча, шошмаслик керак. UFC октагони бу спортнинг энг оғир ҳудуди. У ерда ростданам инсоннинг жисмоний имкониятлари йўл қўядиган максимум даражадаги атлетлар курашади. У ердан соғ чиқиб кетишнинг ўзи бир катта натижа. Ана уша ҳудуддан Number one, Қирол унвони билан келаётган жангчини жиддий қабул қилмаслик бу катта хато. Тўғри, Конор фаворит эмас, бунга қўшиламан. У андердог бўлиб келади. Мэйвезер фаворит, у машина. Флойд Мэйвезернинг фаолиятини таҳминан 15 йилдан бери кузатаман ва бирорта жангини ўтказиб юбормаганман. Шу вақт ичида у ютқазиш уёқда турсин, ҳатто тиззасини ерга теккизмаган, бирор марта гандирайламаган. Энг зўрлар билан учрашган. Бунга у шубҳасиз, ноёб талант ва оғир меҳнат билан эришган. Яна бир томони, у химоя қироли. Реакция ва тана ҳаракати билан рақиблар ҳужумини йўққа чиқаради. Зарбани кўтара оладиям. Лекин, ёши... Кеча конференцияда ўзи тан олди - "10 йил олдинги, 5 йил олдинги ва ҳатто 2 йил олдинги Флойдмасман, лекин Конорни нокаутга учратиш учун шунинг ўзи етади". Бу кечаги гапларнинг энг камтаронаси. Бир неча цитата келтираман.
ФЛОЙД: - У етти хонали сонга лойиқ жангчи (пул, сумма ичидаги ракамлар сони назарда тутилган), хоп майли, у саккиз хонали сонга арзийди. Лекин, у ўтган жангида атиги 3 миллион ишлади. Менинг машғулот лагеримнинг нархи бу.
21 йилдан бери ракиблар менга карши чикади ва бузилиб кетади.
У Мистер "Tapout". (ММАда услуб ишлатилганда ютказганини тан оладиган)
Сумкамни олиб кел, мана 100.000.000 долларлик чек.
КОНОР: - Бу солик идоралари учунми?))
КОНОР: - Флойд кичик, танаси, оёқлари, боши, хаммаси кичик. Уни узоғи 4-раундда нокаутга учратаман. Шунчаки эслаб колинг.
У ҳамма рақиблари билан бекинмачок уйнаган. Бокс қоидалари бу хақиқий жангнинг ярми, йўқ, ҳатто чораги. Ҳақиқий жангмас. Ҳақиқий жанг ўтказсак биринчи раунддан уёғига ўта олмайди.
У 20 йилдан бери хеч кимни тоза нокаутга учрата олмаган.
У матбуот анжуманига спорт формасида келибди, ҳозирда тузукрок костюм олишгаям пули йук...
Шунақа гаплар бўлди, Айримларини ёздим. Айтганча, Конор ўша куни 50.000 долларга буюртма берилган костюмда келди. Майда чизиқли костюмга агар яхшилаб қаралса, хар бир чизиғи бу жуда майда ёзувлар билан туширилган "F**k you" сўзлари эди. Флойдга аталган. Провокациянинг энг юқори даражаси. Бу энди биринчи пресс-тур. Бошланиши. Биринчи трэш-баҳсда Конор устунлик килди. Лекин, жанг бу трэш-токинг эмас. 26 август куни Лас Вегасда спорт тарихидаги энг катта воқеалардан бири бўлади. Унинг қизиқарли томони, натижа нима бўлишини умуман тасаввур этиб булмайди. Чунки бунақаси бўлмаган. Яқин йиллар ичида бўлмасаям керак. Ярим миллиард доллар бюджетга эга жанг. Мутлоқ рекорд ўрнатган Флойд Мэйвезер - Мэнни Пакиао жанги PPV кўрсаткичлариям ортда қолиб кетиши ҳозирданоқ аниқ. Бунақа супер-ивентларнинг бир жиҳати зўр. Ҳали жанггача анча вақт бўлсаям мана шундай превью ва турлар орқали ана шу вақт давомида ўша жанг кайфиятини ҳис қиласиз. Хар бир янгилик, видео, хабарни катта қизиқиш билан кузатиб борасиз. Шаҳсан ман бу жангда битта нарсани кутаман. Иккаласи ўз машғулот лагерида тўсатдан сирпаниб, йиқилиб тушмаслиги, вазн ташлашда мазаси қочиб қолмаслиги, спарингда қўли лат емаслиги ва шу 26 август кунига эсон омон етиб олиб, гонг чалиниб шу жанг бошланишини!
Даврон Файзиев
Фикрлар