20 июл 15:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Де Ла Хойя: “Альварес ва Головкин жанги 2017 йилда ўтказилади”
Машҳур промоутер Оскар Де Ла Хойянинг маълум қилишича, ўрта вазн тоифасининг бугунги кундаги икки машҳур боксчиси учта йўналиш бўйича жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес ўртасидаги жанг 2017 йилда бўлиб ўтади.
“Шубҳасиз, бу жанг ўтказилади, — деди Оскар. — Биз Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги жанг ташкилотчилигида бўлгани 8 ёки 10 йил кутиш ниятимиз йўқ. Бу жангни албатта 2017 йилда ташкил қиламиз”.
Эслатиб ўтамиз, Альварес ўзининг навбатдаги жангини 17 сентябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Канелонинг рақиби биринчи ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони британиялик Лиам Смит бўлади. Головкин эса 10 сентябрь куни Лондон шаҳрида ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Келл Брукка қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Фикрлар