UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0

01 окт 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Декабрда AIBAга янги раҳбар сайланади, президентлик учун ҳозирча икки номзод бор

Теглар :  Умар КремлёвAIBA
Жорий йил Венгриянинг Будапешт шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг (AIBA) навбатдаги конгресси ўтказилиши ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши керак эди.

Бироқ коронавирус пандемияси сабаб мазкур тадбир бекор қилинди. Халқаро ташкилотнинг маълум қилишича, ушбу конгресс декабрь ойида онлайн тарзда ташкил қилинадиган бўлди. AIBAнинг амалдаги раҳбари Муҳаммад Мустаҳсан барча миллий федерацияларга бўлажак конгресснинг форматини ва у ҳақида мутахассисларнинг фикрини сўраб мактуб жўнатган.

“Биз конгрессни виртуал тарзда ўтказишга қарор қилдик. Конгресс ва овоз бериш жараёнини LUMI платформасида ташкил қиламиз. Бу дастурдан Халқаро Олимпия қўмитаси ва бошқа кўплаб спорт ташкилотлари кенг фойдаланмоқда”, – деди Муҳаммад Мустаҳсан.

Ҳозирда ташкилот раҳбарлигига Сулаймон Микоилов (Озарбайжон), Доминго Солано (Доминикан Республикаси) номзодлари илгари сурилмоқда. Шунингдек, яқин кунлар ичида улар орасига россиялик Умар Кремлев ҳам қўшилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 окт 13:54:29
Сурхон Барлос
Сулаймон Микоилов (Озарбайжон)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг