UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

15 окт 14:14
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин: “Бугунги мағлубиятда ўзим айбдорман”

Хабар берганимиздек, ҳозиргина пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “Тошкент Челленжер” мусобақаси якунланди.

Соврин жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг яккалик баҳсларида Константин Кравчук бош мукофотни қўлга киритди. Россиялик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида турнирнинг амалдаги ғолиби ҳамюртимиз Денис Истоминни 7:5, 6:4 ҳисобида таслим этди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Денис Истомин ўз фикрини билдирар экан, финалдаги мағлубиятга ўзи сабабчи эканлигини айтди.  

“Аввало, бугунги ғалаба билан Костяни табриклайман. У Тошкентда жуда яхши ҳафтани ўтказди. Қолаверса, турнир ташкилотчилари, теннис федерацияси раҳбариятига ажойиб ташкилотчилик учун миннатдорчилик билдираман.

Жуда яхши мусобақа гувоҳига айландик. Лайнсмен ва болбойларга алоҳида раҳмат. Ҳафта давомида қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ўз ташаккуримни билдираман. Бугун ўз хатоим сабаб ютқаздим. Ҳеч қандай баҳона қилмайман”, ‑ дея сўзларига якун ясади Истомин. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг