UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Светлана Осипова ҳамда Диёрбек Тўхлибоев Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди! 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

02 фев 19:12
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин: "Ҳали фаолиятимни якунлаганим йўқ. АҚШга қарши ҳам ўйнашим мумкин"

3-4 февраль кунлари Тошкент шаҳрида "Дэвис кубоги" учрашувлари ўтказилади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф доирасида АҚШга қарши ўйин ўтказади. Ушбу ўйин олдидан теннисимиз афсонаси Денис Истомин Olamsport.com сайти учун қисқа интервью берди. 

- Денис, мазкур учрашувга тайёргарлик қандай ўтди? 

- Ўйинга тайёргарлик яхши бўлди. Икки нафар спортчимиз Туркиядаги базада шуғулланди. Ўйинларга бир ҳафта қолганда бу ерга келишди ва шу ерда машғулот ўтказишяпти. 

Ҳумоюн эса бир неча мусобақаларда иштирок этди. Қувайтдаги сўнгги мусобақада финалгача етиб борди. Бешинчи рақамли теннисчини аниқлаб олиш учун кичик мусобақа ташкил этдик ва унда Амир Милушев ғолиб бўлди. У мана шундай катта мусобақани кўриши, катта спорт ҳавосидан нафас олиши лозим. 

- АҚШга қарши ўйинда сиз ҳам иштирок этишни истармидингиз?

- Барча нарса бўлиши мумкин. Мен ўйновчи сардорман. Агар вазият шуни тақозо этса мен ҳам ўйинларда иштирок этишим мумкин.


- Ҳозирги кунда терма жамоа йигитларида жароҳатлар йўқми? 

- Барчаси жойида. Умид қиламизки, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. 

- Турда ҳали сизни яна кўрамизми?

- Ҳали фаолиятимни расман якунлаганим йўқ. Кичик танаффус юзага келди, бироз жароҳатлар бор. Аммо, бу мавсумда ҳали яна ўйнайман.

- Ўйинлар олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз? 

- Ўйинимизга келинг, йигитларни қўллаб-қувватланг. Умид қиламанки, мухлислар ўйинимизга келишади ва бизга мухлислик қилишади. Биз биргаликда ғалаба қозонамиз. 


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг