11 фев 14:10
Янгиликлар
Теннис
Денис Истомин қайси турнирда иштирок этяпти?
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Дэвис Кубогида кейинги босқичга олиб чиққан ҳамюртимиз Денис Истоминнинг қайси турнирда қатнашаётгани кўпчиликка қизиқ бўлса керак.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси шу кунларда Голландиянинг Роттердам шаҳрида ўтказилаётган нуфузли ATP турнирида ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Бироздан сўнг ҳамюртимиз ушбу турнирнинг саралаш босқич илк даврасида кортга чиқади. Истоминнинг рақиби грециялик Стефанос Циципас бўлади.
Таққослаш учун, 30 ёшли Денис дунё рейтингида 77, 18 яшар Стефанос эса 203-ўринни эгаллаб турибди.
Агар теннисчимиз Циципаснинг тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олса, кейинги даврада британиялик Альяж Беденега қарши кортга чиқади. Бедене саралашнинг олтинчи ракеткаси сифатида қайд этилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар