UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0

30 май 14:23
Янгиликлар

Таэквондо

Депутат Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий ассоциациясига вице-президент этиб сайланди

Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий ассоциациясига янги вице-президент сайланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, унут бўлиб бораётган миллий спорт ўйинларини қайта тиклаш, улар асосида спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларда миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини шакллантириш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга ошириб келиняпти.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида таэквондо ИТФ спорт турини оммалаштириш, зарарли одатлардан воз кечиш, хотин-қизлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” спорт мусобақаларини ташкил этиш борасидаги ишларни ҳамкорликда амалга оширишдан иборат.

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Отабек Жиянбоев Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциациясига вице-президент этиб сайланди.

Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси билан имзоланган Меморандум асосида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар, спорт мусобақалари юртимизда ушбу спорт турининг янада ривожланишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг