UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0

25 ноя 10:09
Янгиликлар

Теннис

“Дэвис Кубоги-2020”га қуръа ташланди. Ўзбекистон АҚШга боради!

Терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг янги мавсумига қуръа ташланди.

Саралаш учрашувлари 2020 йилнинг 6-7 март кунлари бўлиб ўтади. Жуфтлик ғолиблари мусобақанинг финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон терма жамоаси қуръа натижасига кўра, АҚШ майдонига сафар уюштирадиган бўлди. 

АҚШ терма жамоаси биз учун бегона эмас. Ёдингизда бўлса, терма жамоамиз жаҳон лигаси йўлланмаси учун Тошкентда кечган учрашувда АҚШга имкониятни бой бериб қўйган эди.  

Россия, Буюк Британия, Канада, Испания, Франция ва Сербия терма жамоалари “Дэвис Кубоги-2020” финал босқичидаги иштирокларини кафолатлаб бўлишган. 

Қуръа натижалари: 

Хорватия - Покистон ёки Ҳиндистон

Венгрия - Бельгия

Колумбия - Аргентина

АҚШ - Ўзбекистон

Австралия - Бразилия

Италия - Жанубий Корея

Германия - Беларусь

Қозоғистон - Голландия

Словакия - Чехия

Австрия - Уругвай

Япония - Эквадор

Швеция - Чили

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг