UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

17 сен 08:05
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги. Бугун Бельгия - Ўзбекистон қарама-қаршилиги давом эттирилади

Бельгиянинг Хассельт шаҳрида Дэвис Кубогининг 1-Жаҳон гуруҳидан ўрин олган Бельгия - Ўзбекистон учрашуви давом этмоқда.

Бугун мазкур қарама-қаршилик доирасида яна учта ўйин ўтказилади. Бугунги баҳсларни жуфтлик учрашуви бошлаб беради. Бизнинг вақт билан соат 16:00да ҳамюртларимиз Сергей Фомин ва Максим Шин жуфтлиги Сандер Жилле ҳамда Йоран Влиеген ҳамкорлигига қарши кортга чиқади. 

Шундан сўнг навбат икки яккалик беллашувларига берилади. Аввалига Ҳумоюн Султонов Йорис де Лурга қарши кортга чиқса, кейин Киммер Коппеанс - Сергей Фомин учрашуви бўлиб ўтади. Балки, бу баҳсга ҳожат ҳам қолмас.  


Бугунги учрашувлар: 

Davis Cup. 17 сентябрь. "Sporthalg Alverberg" арена. Хард корт 

Ўзбекистон - Бельгия - 1:1


Сандер Жилле/Йоран Влиеген - Сергей Фомин/Максим Шин

Йорис де Лур - Ҳумоюн Султонов

Киммер Коппеанс - Сергей Фомин.


Эслатиб ўтамиз, кечаги илк кунги баҳслардан сўнг ҳисоб 1:1 кўринишида бўлиб турибди. Ҳумоюн Султонов Киммер Коппеансни мураккаб баҳсда мағлубиятга учратган бўлса, Сергей Фомин эйс зарбалар қироли Йорис ду Лурга имкониятни бой бериб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг