UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

24 ноя 10:06
Янгиликлар

Теннис

“Дэвис Кубоги”. Франция – Хорватия - 0:2. Меҳмонлар чемпионликка яқин!

Франциянинг Лилль шаҳрида теннис бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган “Дэвис Кубоги”нинг финал учрашуви давом этмоқда.

Бош соврин учун учун Франция ва Хорватия терма жамоалари ўзаро кортга чиқишяпти. Кеча “Лилль” клубига қарашли стадионда яккалик баҳслари дорасидаги дастлабки иккита учрашув ўтказилди ва уларнинг ҳар иккисида ҳам меҳмонлар зафар қучишди.

Корт эгаси Жереми Шарди дунёнинг 12-ракеткаси бўлган Борна Чоричга қарши кортга чиқди. Рейтингнинг 40-поғонасидан жой олган Шарди 2 соату 19 дақиқа давом этган учрашувда рақибига 2/6, 5/7, 4/6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Куннинг иккинчи баҳсида эса Жо-Вилфрид Тсонга ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. У Марин Чиличга 3:6, 5:7, 4:6 ютқазиб, терма жамоасини оғир вазиятга солиб қўйди. Бугун жуфтлик учрашуви ўтказилади. Агар бугун ҳам хорватиялик теннисчилар ғалаба қлзонишса, у ҳолда муддатидан аввал Дэвис Кубоги-2018 ғолибига айланишади. 

Шанба, 24 ноябрь. Жуфтлик

Пьер-Юге Эрбер/Николя Маю - Матте Павич/Иван Додиг

Якшанба, 25 ноябрь. Яккалик

Жереми Шарди - Марин Чилич

Жо-Вилфрид Тсонга - Борна Чорич

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг