04 фев 13:25
Янгиликлар
Дэвис Кубоги. Ж.Корея - Ўзбекистон - 1:2. Жуфтликда муҳим ғалаба
Бугун жуфтлик учрашуви ўтказилди. Кечаги яккалик баҳсларидан сўнг ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиб турганди. Мезбонлар вакили Хён Чон ҳамюртимиз Санжар Файзиевни беш сет натижасига кўра мағлуб этган бўлса, Денис Истомин Дак Хи Лини тўрт сетда енган эди.
Қувонарлиси, ҳозиргина якунига етган жуфтликлар учрашувида ҳамюртларимиз муҳим ғалабани қўлга киритишди. Хён Чон Юн ва Кю Лим тандемига қарши кортга чиққан Денис Истомин ҳамда Санжар Файзиев зафар қучишди.
Тўрт соату 17 дақиқа давом этган 5 сетдан иборат учрашувда Денис ва Санжар мезбон теннисчиларни 6:3, 6:7(10:12), 6:7(5:7), 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Эртага иккита яккалик баҳси ўтказилади.
Якшанба, 5 февраль
Хён Чон - Денис Истомин
Дак Хи Ли - Санжар Файзиев
Фикрлар
Yoki oldingi yozuvni endi qoydimikan diman
Sal e'tiborli bolinglar