UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 дек 08:04
Янгиликлар

Теннис

"Дэвис Кубоги"нинг 2021 йилги соҳиби маълум + ФОТО

Теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг бу йилги соҳиби маълум бўлди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида Россия ва Хорватия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Баҳс тақдирини яккалик учрашувлари ҳал қилди. Аввалига дунёнинг бешинчи ракеткаси Андрей Рублёв ATP рейтингининг 279-поғонасидан жой олган Борна Годжони 6/4, 7/6(5) ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи яккалик учрашувида сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев 30-ракетка Марин Чиличдан устун келди - 7/6(7), 6/2. Ушбу натижадан кейин жуфтликлар учрашувининг ўтказилишига ҳожат қолмади. 

Шу тариқа, Россия терма жамоаси учинчи бор (2002, 2006, 2021) "Дэвис Кубоги" соҳибига айланди. Россияликлар уч бор (1994, 1995, 2007) финалда ўйнашган эди. Бу йилги турнир давомида Медведев яккаликдаги барча 5 та учршувда ғалаба қозонди. Андрей Рублёв 4 та яккалик ва 2 та жуфтлик баҳсида зафар қучди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг