UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0

07 май 21:17
Янгиликлар

Дзюдо

Дилшодбек Баратов жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори!

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 36-жаҳон чемпионатининг биринчи куни терма жамоамиз учун омадли келди.

-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб келиб, фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби ҳамда қимматли 1400 рейтинг (Париж-2024 Олимпиадаси учун 700) очкоси эгаси бўлди. 

У ҳал қилувчи финал беллашувида испаниялик Франциско Гарригосга имкониятни бой бериб қўйди. Гарригос 1/2 финалда япониялик Олимпиада чемпиони Такатони чиройли усул билан мағлуб этган эди. 

Маълумот учун, Баратов дастлаб мўғулистонлик Ариунболд Энхтайвиндан Тошкентдаги жаҳон чемпионати ярим финали, ундан сўнг жаҳон чемпиони, икки карра Олимпиада совриндори қозоғистонлик Елдос Сметовдан бронза медали учун баҳсдаги  мағлубиятлар учун реванш олди. Чорак финалда марокашлик Йонес Саддики, ярим финалда эса белгиялик Йорре Верстрайтендан устун келганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг