UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

27 май 11:34
Янгиликлар

Теннис

Димитров 10 та қўшхатога қарамай Geneva Open финалига чиқди

Швейцариянинг Женева шаҳрида теннис бўйича ATP турнири ўтказиляпти.

ATP рейтингида 33-поғонада бораётган Григор Димитров ушбу мусобақанинг илк финалчисига айланди. Болгариялик теннисчи 1/2 финалда дунёнинг 9-ракеткаси, америкалик Тэйлор Фритцни 3/6, 7/5, 7/6(2) ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. Икки соату 55 дақиқа давом этган баҳсда Димитров 8, Фритц 13 та эйс зарбани амалша оширди. Қўшхатолар Григорда 10 та бўлди, Фритц эса тўп узатишда хатога йўл қўймади. Брейклар сони иккала теннисчида ҳам 4 тадан бўлди. 

Эътиборлиси, болгариялик теннисчи 2018 йилдан бери илк бор финалда кортга чиқади. Ўтган вақт оралиғида у 11 та ярим финалларнинг барида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Григорда 8 та ATP соврини бор, шу жумладан битта грунт қопламали турнирда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг