UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

01 сен 12:30
Янгиликлар

Футбол

Диёр Имомхўжаев: "Ўз вазифамни тарк этсам, албатта хабар бераман"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев кечаги хабарларга муносабат билдирди.

"Кеча оқшом ўзим ҳақимдаги хабарларни мароқ билан ўқиб чиқдим. Айримлар учун байрам байрамдек бўлсин учун пост қолдирмадим.  

Ўз вазифамни тарк этсам, ўқувчиларимга албатта хабар бераман. Шу вақтгача улардан ҳеч нарса яширмаганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади, биз беркиниб ўрганмаганмиз. Шу вақтгача айтганларимдан ва қилганларимдан афсусда эмасман. ТВ оқали мени оилам томоша қилади, уларнинг қаршисида эса ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.

Ҳозирча "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви ўз вақтида ўтаётганидан хурсандман. Мана шундай ўйинлар, қарама-қаршиликлар аслида терма жамоани кучли қилади. Биз кучли терма учун чемпионатни қурбон қилиш йўлидан эмас, кучли чемпионат орқали кучли термага асос солишдан йўлидан юрамиз. Бу йўлдаги қарама-қаршиликлардан эса қўрқмаймиз.

Барчангизни истиқлол байрами билан муборакбод этаман. Эркимиз, ғуруримиз ва оримиз доим ўзимиз билан бўлсин!", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг