UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Чендлер Махачев ҳақида: "Мен унинг ўрнида бўлганимда..." 0 15:02"Интер" эгалари ўзгариши мумкин 0 14:41Енгил атлетика. Ёшларимиз илк кунда 4 та медаль қўлга киритишди 0 14:20Марлон Вера кейинги жангини ноябрь ойида UFC собиқ чемпионига қарши ўтказмоқчи 0 13:58Ислам Махачев бўлажак рақиби Дастин Порье ҳақида фикр билдирди 0 13:37"Манчестер Юнайтед" ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди 0 13:16Спорт вазирининг навбатдаги ташриф манзили мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудуди бўлди 0 12:55Арман Царукян Ислам Махачевга жавоб қайтарди 0 12:34Элина Свитолинада кутилмаган мағлубият 0 12:13"Кальяри" Шомуродовни олиб қолмоқчи. "Рома" терма жамоамиз сардорига нарх белгилади 0 11:52Собиқ UFC чемпиони Лига билан яна 8 та жанг учун шартнома имзолади 0 11:31Лицензия учун сўнгги имкониятдан фойдаланадиган аёллар кураши жамоамиз таркиби маълум 0 11:10Ига Свёнтек Мадрид WTA 1000 турнири учинчи даврасига чиқди 0 10:49Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланиб, 3-тур бошланади 0 10:28Магомед Курбанов Виржил Ортис - Тим Цзю жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0

07 авг 07:42
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Диёрбек Ўрозбоев: "Медалимни Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман"

Дзюдо кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Ўрозбоев Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига дастлабки медални келтирди.

Оғирлик вазни 60 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида татамига тушган истеъдодли спортчимиз Австралия, Швейцария, Бразилия ҳамда Грузия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этиб, бронза медали совриндори бўлди.

“Биринчилардан бўлиб баҳсларга киришиш жуда ҳам масъулиятли. Мен бунга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр эдим. Биз спортчиларга Давлатимиз ва хукуматимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ўз сўзини айтмоқда. Одатда спортчилар мана шундай ғалабаларни бирор-бир сана ёҳуд яқинларидан бирига бағишлайдилар. Мен Олимпия ўйинларидаги биринчи медалимни Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман. Халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлаганлигимдан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб мени доимо қўллаб-қувватлаб турадиган оиламга, устозларимга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу барчамизнинг ютуғимиздир”, - дейди Диёрбек Ўрозбоев.



Шу тариқа, мамлакатимиз Истиқлолга эришгандан буён ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз томонидан қўлга киритилган медаллар сони 21тага етди. Шундан 5 таси (иккита кумуш ва учта бронза) дзюдо усталаримизга тегишлидир.

Албатта, Олимпия ўйинларининг биринчи кунидаёқ совриндор бўлган давлатлар сафидан ўрин эгаллаш ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Умид қиламизки, Диёрбекнинг зафарли одими Олимпия ўйинларига келган қолган спортчиларимизга ҳам юқори кайфият бағишлайди ва қўлга киритилажак медалларимиз сони кундан-кунга ортиб бораверади. Бу йўлда юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун. Диёрбек Ўрозбоев 1993 йилнинг 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида таваллуд топган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. Мураббийлари: Жамшид Худойберганов ва Вячеслав Перетейко.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
07 авг 07:47:58
Liverpool.FC
Oltin medal uchun 200.000 ming dollar. Mana buni yoshlarga va sportga e'tibor desak bo'ladi.
   
07 авг 12:12:54
Feyajolk
LONDON 2012 300 000 EDI
   
07 авг 08:09:56
Oq boʻrilar
Barakalla. Munosib sovgʻa. Gʻalabalar davomli boʻlsin.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг