UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

25 фев 13:15
Янгиликлар

Теннис

Доҳа (ATP). Хачанов фаолиятидаги 6-совринини қўлга киритди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган нуфузли ATP турнири якунига етди.

Бош соврин россиялик Карен Хачановга насиб этди. Дунёнинг 17-ракеткаси бўлиб турган россиялик теннисчи ҳал қилувчи финал баҳсида ATP рейтингида 116-поғонасида жойлашган чехиялик 18 ёшли Якуб Меньшикка қарши кортга чиқиб, қийинчилик билан ғалабага эришди - 7/6(12), 6/4.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Бир соату 50 дақиқа давом этган баҳсда Хачанов 10, Меньшик 17 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Якубда кўпроқ бўлди - 3 га 1. 

Шу тариқа, Хачанов мавсумдаги биринчи, фаолиятидаги олтинчи совринини қўлга киритди. Қатардаги бир ҳафталик муваффақиятли иштирок Каренга 250 рейтинг очкоси ҳамда 212,300 доллар мукофот пули тақдим этди. Меньшик эса 165 очко ва 123,840 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг