UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0

05 май 13:02
Янгиликлар

Дзюдо

Доҳада IJF Конгресси ўтказилди. Лиза Аллан ташкилотнинг янги Бош котиби!

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг Конгресси бўлиб ўтди.

Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган тадбирда IJFга аъзо барча давлат делегациялари вакиллари иштирок этишди. Улар қаторида Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров ва халқаро бўлим етакчи мутахассиси Олимхон Маҳмудмуродов ҳам бор эди. 

Конгрессда сўнгги икки йил давомида ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Молиявий ҳисобот топширилди. Кейинги икки йил учун мўлжалланган режаларга тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, ташкилот бош котиби ва бош ғазначиси лавозимларига сайловлар ҳам бўлиб ўтди.

Узоқ йиллар IJF бош котиби лавозимида ишлаб келган франциялик Жан-Люк Руженинг ўрнига доктор Лиза Аллан делегатлар томонидан бир овоздан ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайланди. Руже IJF Ижроия қўмитасидаги фаолиятини давом эттиради.   

"Номзодимни қўллаб-қувватлаганлар ва менга ишонч билдирганлардан миннатдорман. Бу ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан", - деди Аллан хоним.  

Конгресс давомида Насер Ал Тамими ташкилот бош ғазначиси этиб қайта сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг