UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0

24 авг 11:55
Янгиликлар

Спорт курашлари, Дзюдо, Таэквондо

Дониёр Рихсибоев: "Мақсадимиз - шогирдларимиз халқаро ареналарда юртимиз шаънини улуғлаш"

Ёшларимизнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини ортишида, танлаган спорт турлари билан мунтазам машғулотларда иштирок этиб, катта спорт сари одимлашида спорт-таълим муассасалари асосий таянч саналади.

Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида тарбияланувчиларининг ҳам ягона орзу-истаклари спортда етакчилар қаторидан жой олиш. Мазкур спорт мактабида айни пайтда спортнинг бокс, велоспорт (шоссе), велоспорт (мтб), дзюдо, оғир атлетика, таэквондо WТ, эркин кураш, юнон-рум кураши, ўқ отиш, кураш, қўл жанги, шотакан каратэ-до, паравелоспорт, пара пауэрлифтинг турлари бўйича 793 нафар ўғил-қизлар 72 нафар малакали мураббийлар қўл остида машғулотларда иштирок этишади.  

Спорт мактабида машғулотларга зўр бераётган ёшларнинг мусобақалардаги натижаларини эътирофга лойиқ дейиш мумкин. Маълумотларга кўра, биргина жорий йилнинг ўтган олти ойи якуни бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубогида 77, Осиё чемпионати ва кубогида 8, Жахон чемпионати ва кубоги беллашувларида 3 нафар спортчи ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган.

Жумладан, таэквондо WТ бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Светлана Осипова кумуш, Феруза Содиқова бронза медалларига эгалик қилишган бўлса, Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ойбек Жўраев кумуш медалга эга чиққан.  

Шунингдек, Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида Абдулла Ражабов, Муҳаммадқодир Мамиржонов (бокс), Одинахон Ҳамдамова, Миржалол Қурбонов (пара велоспорт), Покиза Камолиддинова, Артём Штурбабин (кураш), Ихтиёр Ботиров (юнон рум-кураши), Жамила Панфилова (оғир атлетика) ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлишган. 

Бундан ташқари спорт мактабининг спортчи-ўқувчиларидан бўлган Жавоҳир Сохибов (ўқ отиш), Мирзакамрон Юнусов (бокс), Шоҳрух Саидов (бокс) Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ҳамда халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришгани боис, олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш йўлланмасига эга бўлишган.

Ёки яқинда Беларусь Республикасида бўлиб ўтган II МДҲ давлатлари ўйинларида Гулбону Қамбарбекова олтин (ўқ отиш), Жамила Панфилова олтин  (оғир атлетика), Илёсжон Абдуназаров 5-ўрин (юнум-рум кураш), Алимардон Абдуллаев 5-ўрин (юнум-рум кураш), Аселхон Аралбаева бронза (дзюдо), Акере Сагиндикова бронза (дзюдо), Зарина Жамалова бронза (дзюдо), Шавкатжон Болтаев олтин (бокс) ҳамда Қобилжон Аҳмедов олтин (самбо) медалларини қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишган. 

Эътиборлиси, бугун спорт мактабининг 83 нафар шуғулланувчилари спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг асосий ва заҳира таркиби аъзолари саналишади. Спорт мактаби томонидан 8 нафар “Халқаро тоифадаги спорт устаси” ва 23 нафар "Спорт устаси” унвонли спортчилар тайёрланган.

Шунингдек, мазкур Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Дониёр Рихсибоев бошчилигидаги жамоа яшил макон умуммиллий дастурига ҳам алоҳида эътибор қаратган дейиш мумкин. Боиси,   спорт мактабининг Ангрен шаҳри, Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қўрғонида жойлашган спорт базалари ҳудудлари турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда.

Дониёр РИХСИБОЕВ, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармасига қарашли Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори:

- Жисмоний тарбия ва спортни, жумладан, болалар спортини ривожлантириш, оммавийликни таъминлаш асосий вазифаларимиздан саналади. Спорт мактабимизда мавжуд спорт турлари бўйича машғулотларга зўр берган ўғил-қизларимиз орасида истеъдодли, метин иродали спортчилар кўпчиликни ташкил этади. 

Селекция ишлари орқали яна ҳам иқтидорли ёшларни жалб этиб, уларнинг маҳоратларини ошириб бориш ва катта спорт сари йўналтириш, мамлакат терма жамоаларига муносиб издошларни етказиб бериш ва шу орқали халқаро спорт майдонларида, олимпия ўйинларида юртимиз шаъни ва обрўси учун бор маҳоратини намоён этиб, энг кучли спортчилар қаторида кўриш бош мақсадларимиздан ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда,  машғулотлар авжи палласида, яратилаётган қулай шароитлардан мақсадли фойдаланаётган ўғил-қизлар иродаларини мустаҳкамлаб, чемпионлик томон дадил боришмоқда.   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг