22 июл 09:40
Янгиликлар
Теннис
Дўстов жароҳат сабаб Реканатидаги иштирокини якунлади
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Италиянинг Реканати шаҳрида давом этаётган “Челленжер” туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини якунлади.
Ҳамюртимиз яккалик баҳсларининг иккинчи давра учрашувида жароҳат сабаб кортни эрта тарк этишга мажбу бўлди. Бунинг натижасида украиналик Илья Марченко ортиқча қийинчиликсиз чорак финалга йўл олди.
Учрашув биринчи сетнинг иккинчи геймидан сўнг тўхтатилган. Бу вақтга келиб Марченко 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Дўстов ушбу турнирнинг илк даврасида мезбон теннисчи Антонио Массарани икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар