UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

24 апр 07:43
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика

Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионатидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкентда дуатлон бўйича турли ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Юртимизда ушбу спорт тарғиботини янада кучайтириш мақсадида мазкур беллашувлар ҳаваскорлар ўртасида ҳам ташкил этилмоқда. Кеча Халқлар дўстлиги майдонида старт олган мусобақада 150 нафарга яқин қатнашчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Регламентга кўра, иштирокчилар ўз ёш тоифаларидан келиб чиққан ҳолда турли масофаларда беллашдилар. 

Умуман олганда, дуатлон спринтерлик йўналиши бўлиб, унда атлетлар дастлаб югуриш, кейин велопойга ва якунда яна бир бор югуриш бўйича баҳс олиб боришади. Бу галги мусобақада катталар, 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар 5,2 кмга югуриш, 18 кмга велопойга ва якунда 2,6 км югуришда рақобатлашдилар.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда сўз олган мутасаддилар триатлоннинг юртимизда тобора ривожланаётганини алоҳида таъкидлашди.

Ўз йўналишида шоҳсуупага кўтарилган спортчилар: 

Аёллар:

1. Ойдина Икромова;

2. Ольга Дробишева;

3. Ҳалимабону Сайдаметова.


Эркаклар:

1. Омаджон Қўчқоров;

2. Денис Демиденко;

3. Аҳмад Бўриев.


U-22 қизлар:

1. Раушан Кошмуратова;

2. Малика Тошпулатова;

3. Шаҳзода Жабборова.


U-23 эркаклар:

1. Қобилжон Муҳаммедов;

2. Асилбек Ҳайитов;

3. Амир Бодиков.


U-19 қизлар:

1. Мафтуна Пардаева;

2. Дилдора Қодирова;

3. Арина Мирзабекова.


U-19 йигитлар:

1. Насимбек Тўйчиев;

2. Суҳроб Ражабов;

3. Оламурод Раҳмонов.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг