UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

29 мар 09:37
Янгиликлар

Бошқалар

Дуатлон. Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

Қарши шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги якунланди.

20 ёш ва ундан катта бўлган спортчилар ўртасида кечган чемпионат баҳсларида Дмитрий Зайцев (Самарқанд) биринчи, Камронхон Умаров (Қашқадарё ) иккинчи, Валерий Пономарёв (Тошкент шаҳри) учинчи ўринни эгаллади. 

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда Юлдуз Жўраева (Қашқадарё) ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Кучли учликдан Иродахон Олимова (Фарғона) ва Гулнора Аҳмедова (Сурхондарё) жой олишди. 

1999-2000 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги мусобақада Тошкент шаҳри вакили Умидбек Алимов биринчи, андижонлик Мухаммадазиз Турсунбоев иккинчи, сирдарёлик Азиз Ғаниев учинчи ўринга эга бўлди. 

Шу ёшдаги қизлар баҳсида Латофат Содиқова (Тошкент ш) биринчи, Севара Суярова (Навоий) иккинчи, Дилафруз Саидова (Хоразм) учинчи ўринни банд этишди.

Чемпионатда умумжамоа ҳисобида Қашқадарё вилояти вакиллари биринчи, Сурхондарё вилояти дуатлончилари иккинчи, Фарғона вилояти вакиллари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Дуатлон бўйича Ўзбекистон биринчилигида 17 ёшгача бўлган спортчилар ғолиблик учун имкониятларини ишга солишди. Натижаларга кўра ўғил болалар ўртасида қашқадарёлик Жаҳонгир Самиев биринчи, пойтахтлик Камрон Ходжаев иккинчи, Андижон вилояти спортчиси Муҳаммадқодир Нуриддинов  учинчи ўринга эга бўлди. Шу ёшдаги қизлар мусобақасида Арина Мирзабекова (Тошкент ш) биринчи, Севара Бобоқулова (Қашқадарё) иккинчи, Диана Демьянинко (Сирдарё) учинчи ўринни эгаллади. 

- Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан йиллик мусобақалар тақвимига кирган олтита турнир март ойида ташкил этилди. Булар пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги, ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги, автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи, радиоалоқа спорти бўйича мамлакат чемпионати, мотокросс бўйича Ўзбекистон кубоги ҳамда дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги. Мусобақалар натижасига таяниб шуни ишонч билан айтиш мумкинки, техник ва амалий спорт турлари мамлакатимиз ёшлари орасида йилдан йилга ривожланиб бормоқда, - дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бўлим бошлиғи А.Зияев.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг