21 ноя 09:03
Янгиликлар
Футбол
"Dubai Cup". Ўзбекистон чемпион, дарвозабонимиз энг яхши бўлди!
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Dubai cup" мусобақасининг сўнгги турида Кувайтга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба вакилларимизга гуруҳда биринчи ўрнинни қўлга киритиш имконини берди. Сабаби Япония терма жамоаси 3 турда БААга қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учта ўйинда икки дуранг ва бир ғалабага эришган японияликларнинг очколари сони 5тага етди.
Ўзбекистон ОТЖ ушбу мусобақада БААни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, Япония билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Сўнгги турда Кувайтни 1:0 ҳисобида таслим этиб, 7 очко тўплади ва "Dubai cup" мусобақасининг ғолибига айланди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозабони Умиджон Эргашев мусобақанинг "Энг яхши дарвозабони" сифатида эътироф этилди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар