19 июл 08:05
Янгиликлар
Теннис, Токио-2020
Дунёнинг 14-ракеткаси ҳам Олимпиадада иштирок этмайди
Сайёрамизнинг 14-ракеткаси франциялик 30 ёшли теннисчи Ришар Гаске Рио Олимпиадасида иштирок этмасликка қарор қилди.
Теннисчининг бундай қарорга келишига унинг жароҳати сабаб бўлган. Бу жароҳат Ришарга тўлиқ куч билан кортда ҳаракат қилишига тўсқинлик қиляпти.
Энди Гаскенинг ўрнини терма жамоада Бенуа Пэр эгаллайди. Олимпиаданинг жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этиши керак бўлган Гаскени Гаэль Монфис алмаштиради. Монфис Жо-Вилфрид Тсонга билан жуфтликда ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, тўрт йил аввал Лондонда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларининг айнан жуфтликлар мусобақасида Гаске бронза медалини қўлга киритган эди.
Ҳавола :
Фикрлар