22 янв 10:33
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси қўпол равишда карантин қоидаларини бузди
Мельбурн шаҳрида ўтказилувчи теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатига тобора оз фурсат қолмоқда.
Бир ҳафтадирки, барча иштирокчилар ўзларини яккалаган ҳолда карантинни ўташяпти. Дунёнинг биринчи ракеткаси Эшли Барти эса ушбу қоидаларни четлаб ўтиб, карантинни қўпол равишда бузди.
Австралиялик теннис маликаси Coles супермаркетига ниқобсиз кирган ва харидларни амалга оширган. Австралия қонунларига кўра, ёпиқ объектларда ниқобсиз юриш тақиқланади. Супермаркет кассаси эса касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлган жой ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар