09 фев 13:22
Янгиликлар
Футбол
Дунёнинг энг баланд бўйли футболчиси Англияда ўйнайди
Англия 6-дивизионида иштирок этувчи “Далвич Хэмлет” клуби даниялик дарвозабон Симон Йоргенсен билан шартнома имзолади.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, даниялик бу посбон дунёнинг энг баланд бўйли футболчиси ҳисобланади. Унинг бўйи 2 метру 11 сантиметрни ташкил қилади.
Маълумот учун, Йоргенсен Даниянинг машҳур “Копенгаген” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин фаолиятини асосан мамлакатнинг қуйи лигалари клубларида ўтказган.
Яна бир қизиқ статистик маълумот шундаки, дунёнинг энг оғир вазнли футболчиси ҳам айнан Англияда тўп тепади. Англия учинчи дивизиони вакили “Уикомб” клуби футболчиси Адебайо Акинфенванинг вазни - 108 кг!
Ҳавола :
Фикрлар