UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Париж Олимпиадасининг Ўзбекистондаги трансляция ҳуқуқи харид қилиниш арафасида 0 21:25Шунақаси ҳам бўлар экан. БРИКС ўйинларининг синхрон сузиш баҳсларида бир нафар спортчи иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди! 0 19:10Ҳумоюн Тўхтамуродов Оpen FC билан шартнома тузди + ФОТО 0 18:48Соболенко Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этмайди 0 18:25BoxRec нашри P4P рейтингини янгилади. Исроил Мадримовнинг рақиби ҳали ҳамон етакчи! 0 18:02"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди 0 17:38UFC чемпионлик жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР 0 17:16Terra Wortmann Open. Хуберт Гуркачда қийин ғалаба 0 16:45Ўрта вазн тоифасининг келажаги сифатида қаралаётган жангчига рақиб берилди 0 16:16Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум 0 15:43Украинанинг Париж-2024 Олимпиадаси учун таркиби маълум 0 15:20Раоничга 47 та эйс ёрдам берди 0 14:58Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида гапирди 0 14:35«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади 0 14:12Қозоғистонлик UFC жангчиси: "Менинг даражам - Топ-5" 0

22 фев 10:58
Янгиликлар

Дзюдо

Дюссельдорф "Катта Дубулға". Биринчи кунги иштирокимиз қандай бўлди?

Хабар берганимиздек, кеча Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди.

Йилнинг ҳисоб бўйича иккинчи "Катта Дубулға" мусобақасида сайёрамизнинг 5 қитъаси 120  давлатидан жами 718 (427 эркак, 291 аёл) дзюдочи, улар қаторида 15 нафар ўзбекистонлик полвонлар ҳам турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишяпти. 

Кеча Дюссельдорф татамиларида аёллар 3, эркаклар эса 2 та вазн тоифасида баҳсларга киришишди. Ҳамюртларимиздан эса 5 нафари ўз маҳоратини намойиш этди. Кечаги кун доирасидаги энг яхши натижамиз 7-ўрин бўлди. Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) чорак финалга қадар етиб борди. Иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлаган Лутфуллаев грузиялик Жаба Папинашвили, тунислик Фраж Доубини мағлуб этди. Чорак финалда нидерландиялик Торнике Цакадоеага ютқазиб қўйди. Бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида эса бельгиялик Хорре Верстраетендан енгилди иштирокини 7-ўринда якунлади. Шарофиддин Лутфуллаев Дюссельдордаги иштирокидан 260 рейтинг очкосини ишлаб олди. 

Ушбу вазнда татамига чиққан иккинчи вакилимиз Кемран Нуриллаев эса чорак финал остонасида жаҳон чемпиони, япониялик Наохиса Такато томонидан тўхтатилди. Айнан Такато якунда мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Кемран нимчорак финалга қадар нигериялик Соломон Ога, молдовалик Николай Фокадан устун келган эди. 

-66 кг вазнда ҳам юртимиз шарафини икки дзюдочимиз - Муҳриддин Тиловов ва Диёрбек Ўразбоев ҳимоя қилди. Муҳриддин Тиловов сербиялик Страхинжа Бунчич, словакиялик Адриан Гомбок, германиялик Себастьян Сейдлни мағлубиятга учратди. Аммо. чорак финал чиптаси учун кечган беллашувда озарбайжонлик Орхан Сафаровга ютқазиб қўйди. 

Яқиндагина вазнини ўзгартирган Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоев тўғридан-тўғри иккинчи босқичда баҳсларга киришди ва беларуслик Дмитрий Шершандан устун келди. Лекин учинчи даврада болгариялик Божидар Темелковга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Афсуски, -52 кг вазнда татамига чиққан ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам муваффақиятсизликка учради. Диёра илк давра беллашувида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, Дюссельдорф турнирининг ўтган йилги кумуш медали соҳибаси мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурендан енгилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг