UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0

15 янв 20:24
Янгиликлар

Дзюдо, Самбо

Дзюдо асосчиларидан бири Арслон Элов 75 ёшда!

Бугун Ўзбекистон дзюдоси асосчиларидан бири, собиқ Иттифоқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, дзюдо ва самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Арслон Элов қутлуғ ёшни қарши олдилар.

Арслон Нуровични бугунги кунда ҳам кўплаб шогирдлари даврасида фаол меҳнат фаолиятларини давом эттирмоқдалар. У киши Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори бўлиб, ёшларга йиллар давомида орттирган бой тажрибаларини улашиб келяптилар.  

"Маълумки, 1972 йилда Япониядан бир гуруҳ дзюдо мураббийлари Тошкентга шаҳрига ташриф буюриб, дзюдо спорт турини мамлакатимизда кенг ривожлантириш бўйича семинар ўтказиб кетишган эди. Ўшанда ушбу спорт турини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш айнан мени зиммамга юклатилган ва мен 1972 йилдан мамлакатимиз бўйлаб кезиб, бу вазифани бажаришга киришганман. 75 ёшни қаршилаяпманки, ҳали-ҳамон кафедрада талабаларга дзюдо сирларини ўргатиб келяпман", - дейди ЎзДЖТСУ Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори Арслон Элов.   

Сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд кунини нишонлаётган устоз Арслон Эловни муборакбод этамиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг