UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0

25 янв 17:29
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Бош котиб лавозимида ишлаган Олимпиада совриндори Ришод Собиров бошқа лавозимга ўтди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказди.

Конференцияда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарлари, федерациянинг ҳудудий бўлинмалар мутасаддилари, спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этишди. 

Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон дзюдо федерациясида Бош котиб сифатида ишлаб келган спортнинг ушбу тури бўйича Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали соҳиби Ришод Рашидович Собиров бундан буёғига федерация спорт директори сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Абдулла Назарович Муродов эса мамлакат дзюдо федерациясига Бош котиб этиб сайланди. 

Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Алишер Акмалов, федерация вице-президентлари Шавкат Мўминов, Армен Багдасаров ва Дмитрий Адисманлар сўзга чиқиб, юртимизда дзюдони янада ривожлантириш, халқаро майдонда эришилаётган ютуқлар салмоғини ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш ҳусусида гапиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг