UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

10 июл 12:40
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Олимпиада лицензиантлари ва уларнинг мураббийлари тақдирланди + ФОТО

Теглар :  Дзюдо
Айни дақиқаларда Туризм ва спорт вазирлигида Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган дзюдочилар ҳамда уларнинг мурабийларларини тақдирлаш маросими якунига етиб бормоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдуваҳитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, федерация мутасаддилари, дзюдочилар, уларнинг ота оналари, мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдуваҳитов дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниёзовани мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармонини ўқиб эшиттирди ҳамда юксак давлат мукофоти - «Шуҳрат» медалини спортчимизга топширди.

Тантанали маросимда XXXII ёзги олимпия ўйинларининг 10 нафар (7 эркак, 3 аёл) литсензианти ҳамда уларнинг мураббийларига бир марталик пул мукофотлари топширилди. Дзюдочилар 100 млн, уларнинг мураббийлари 50 млн сўмлик сертификатларни қабул қилиб олишди. Дзюдочилар номидан сўзга чиққан Давлат Бобонов, Гулноза Матниязова, терма жамоа мураббийи Ўктам Раҳмонов билдирилган юксак ишончни оқлаш учун Олимпиадада бор имкониятларини ишга солишга ваъда беришди.     

Маълумот учун, Ўзбекистон дзюдоси тарихида илк бор терма жамоамизнинг 10 нафар аъзоси Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, жамоавий микст баҳсларида ҳам илк бор иштирок этамиз. Терма жамоамиз делегацияси эртага Япониянинг Майдзуру шаҳрига жўнаб кетади. Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичи айнан Кунчиқар юртда ўтказилади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 июл 13:18:44
Doniyor Usanov
Iliadis yuq?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг