UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0

15 июн 10:02
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ҳафта қаҳрамонлари Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди + ФОТО

7-13 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок етган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси юртимизга қайтиб келди.

Ярим тун бўлишига қарамай, ҳафта қаҳрамонларини кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, дзюдочиларнинг оила аъзолари ва кенг спорт жамоатчилиги ҳозир бўлди. Жаҳон чемпионати совриндорларига зарбоп тўн ва анвойи гуллар тақдим этилди. 

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг 118 давлатидан сара дзюдочилар қатнашган мусобақанинг яккалик баҳсларида Давлат Бобонов (-90 кг) кумуш медаль билан бирга Токио Олимпиадасига қимматли 1400 рейтинг очкосини қўлга киритди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 118 давлат орасида 13-ўринни егаллади. Микст, яъни аралаш жамоавий беллашувларда иштирок этган терма жамоамиз илк бор жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди. Жамоамизнинг ёш дзюдочилар билан қатнашганини инобатга олсак, бу ижобий натижа экани ойдинлашади.


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг