UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0

22 сен 07:52
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам омадсиз

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг энг нуфузли мусобақаси - жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Сайёрамизнинг 131 мамлакатидан 800 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган нуфузли мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришяпти. 

Афсуски, жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ҳам худди биринчи кунда бўлгани каби ўта омадсиз келди. -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан Сардор Нуруллаев иккинчи босқичда исроиллик Тал Фликкерга имкониятни бой берди. -52 кг вазндаги Гулноза Зияева эса мўғулистонлик Хорлоодой Бишрелтга ютқазиб қўйди.

Жаҳон чемпионатининг илк куни медаллардан бирига даъвогар сифатида кўрилган Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) иккинчи учрашувида қирғизистонлик Отар Бестаевга, Маржона Салоҳиддинова (-48кг) эса мўғулистонлик Уранцегцег Мунхбатга имкониятни бой берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг