UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0

01 апр 16:45
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Келдиёрова финалда, Нуриллаев эса бронза медали учун курашади

Теглар :  Дзюдо
Анталья шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунида саралаш баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, кечки дастурда Келдиёрова финалда, Нуриллаев эса бронза медали учун курашиш босқичида татамига чиқади.

Кун Келидёрова учун омадли ўтмоқда. Ҳамюртимиз, айниқса, ярим финалда Рио-2016 финалчиси, Токио-2020 совриндори италиялик Одетта Жуфридага қарши чиройли баҳс ўтказди. Беллашув ўрталарида вазари баҳосини ишлаган самарқандлик дзюдочимиз баҳснинг қолган қисмида устунликни сақлаб қола олди ва кетма-кет иккинчи бор Анталья “Катта дубулға” турнирида финал йўлланмасини қўлга киритмоқда. Эслатиб ўтамиз, Келидёрова ўтган йили ушбу мусобақада олтин медални қўлга киритиб, “Катта дубулға” турнирларида ғалаба қозонган илк дзюдочи қизимиз сифатида тарихга кирган эди.

-66 кг вазн тоифасида Сардор Нуриллаев ҳам яхши кураш олиб борди. Вакилимиз ярим финалда жаҳон рейтинги етакчиси молдовалик Денис Виеруга қўшимча дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун мўғулистонлик рақибига қарши беллашади. Вакилларимизнинг кечки дастурдаги рақиблари:

Финал:
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Река Пупп (Венгрия)

Бронза медали учун:
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Басху Ёндонперенлеи (Мўғулистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг