UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 апр 14:40
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. «Олимпия келажаги» мусобақалари старт олмоқда

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистонда илк маротаба тўртта спорт тури (дзюдо, спорт курашлари, бокс ва таэквондо WTF) дан янгича кўринишдаги «Олимпия келажаги» жамоавий мусобақалари ташкил этилмоқда.

28-29 апрель кунлари Қашқадарёда дзюдо бўйича мусобақанинг ҳудудий беллашувларига старт берилади. Унда «С» гуруҳида Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоят терма жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар. Қайд этиб ўтиш лозимки, улар орасидан фақатгина битта жамоа ҳал қилувчи финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, республика бўйича мусобақалар тўртта минтақага ажратилган ҳолда ташкил этилади. «А» гуруҳида Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилояти терма жамоалари баҳс юритсалар, «B» гуруҳида Тошкент шаҳри, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. «D» гуруҳида эса Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилояти терма жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил қилинади.

6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган финал беллашувларига Термиз шаҳри мезбонлик қилади.

Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан асос солинган «Олимпия келажаги» мусобақаларини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад – ёш ва иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, жойларда спортнинг оммавийлигини ошириш, ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш ва ўқув-машғулот базалари ҳолатини яхшилашга қаратилгандир.

Мусобақаларнинг тўлиқ тақвими Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайти орқали эълон қилиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг