UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

05 апр 14:59
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Осиё чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум

20-22 апрель кунлари Гонконг давлати дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Қитъа чемпионати ҳам яккалик, ҳам жамоавий йўналишда ташкил этилади. Бугунга келиб ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш истагини Осиёнинг 36 давлати терма жамоалари билдирган. Бу мамлакатлар ҳозирча жами 274 нафар (166 эркак, 108 аёл) дзюдочини рўйхатдан ўтказган. Ушбу рўйхат ҳали бир неча маротаба ўзгариши ҳам мумкин. 

Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ҳам Осиё чемпионатига дзюдочиларни рўйхатдан ўтказди. Таркибимиздан 17 нафар (9 эркак, 8 аёл) дзюдочи жой олган. Ҳиндистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Корея Республикаси федерациялари максимал - 18 нафардан дзюдочини IJF сайтида рўйхатдан ўтказган.

Таъкидлаш жоиз, ҳали терма жамоамизда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Етакчилардан Давлат Бобоновва Алишер Юсупов таркибда йўқ. Анталия "Катта Дубулға" турнирида кўрсатилган натижадан келиб чиқсак, таркибда ўзгаришлар бўлиш эҳтимоли юқори.          


Осиё чемпионатига йўл оладиган таркибимиз:

Аёллар

-48 кг: Ҳалимжон Қурбонова

-52 кг: Сита Кадамбаева

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Гулноза Матниязова

-70 кг: Шоҳиста Назарова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рината Илматова


Эркаклар 

-60 кг: Дилшодбек Баратов

-60 кг: Достон Рўзиев

-66 кг: Муҳриддин Тиловов

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Нурбек Муртазоев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг