UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

18 фев 20:24
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ўткирбек Тўрабоев Бокудаги "Катта Дубулға"ни бешинчи ўринда якунлади

Теглар :  Дзюдо
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Бугун кун давомида 7 нафар спортчимиз мусобақада иштирок этди. 

Учинчи кун якунига кўра ҳамюртларимиз ичида энг яхши натижани +100 кг вазнли Ўткирбек Тўрабоев қайд этди. У мусобақани 5-ўринда якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоамиз аъзоларидан Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалимажон Қурбонова ва Достон Рўзиев бронза медалини қўлга киритганди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирни 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлади. 


Ўзбекистонлик дзюдочилар қайд этаётган натижалар билан ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлди:

+100 кг вазнли Ўткирбек Тўрабоев бронза учун баҳсда нидерландиялик рақибига имкониятни бой берди. 


+100 кг вазнли Ўткирбек Тўрабоев ярим финалда россиялик Валерий Ендовицкийга қарши курашди ва афсуски имкониятни бой берди. Энди у бронза медали учун нидерландиялик Юр Спийкерсга қарши баҳс олиб боради. 


+100 кг вазн тоифасида Ўткирбек Тўрабоев словениялик рақибини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


-100 кг вазн тоифасида Рустам Шораҳматов польшалик рақибга ютқазди. 


+100 кг вазнли Ўткирбек Тўрабоев иккинчи жангида венгриялик рақибдан устун келди!


+78 кг вазнли Рината Илматова қозоғистонлик рақибасига мағлуб бўлди. 


-100 кг вазнли Эрназар Сарсенбаев канадалик рақибга имкониятни бой берди. 


-100 кг вазн тоифасида Рустам Шораҳматов молдовалик рақибини мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. 


-90 кг вазнли Шаҳзодхўжа Шарипов нидерландиялик жаҳон чемпионига мағлуб бўлди. 


-78 кг вазн тоифасидаги Ирисхон Қурбонбоева иккинчи жангида словениялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 


+78 кг вазнли Рината Илматова қирғизистонлик рақибасидан устун келди. 


+78 кг вазнли Фотима Қурамбоева афсуски қозоғистонлик рақибасига имкониятни бой берди. 


+100 кг вазн тоифасида Ўткирбек Тўрабоев монаколик рақибидан муддатидан олдин мағлуб этди.


-78 кг вазнли Ирисхон Қурбонбоева илк босқичда латвиялик рақибасини мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди. 


Бугун мусобақада курашадиган спортчиларимиз ва уларнинг илк рақиблари: 

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов - Ван Ноел (Нидерландия)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев - Кайл Рейес (Канада)

-100 кг: Рустам Шораҳматов - Лури Мокану (Руминия)

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Марвин Гадеу (Монако)

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Уна Долгилевица (Латвия)

+78 кг: Рината Илматова - Акмаржан Турдажиева (Қирғизистон)

+78 кг: Фотима Қурамбоева - Карина Такиева (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг