12 фев 18:00
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдо. Париждаги "Катта Дубулға"дан битта кумуш медал билан қайтадиган бўлдик
Хабарингиз бор, Франциянинг Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки нуфузли турнири бўлиб ўтмоқда.
Кеча ушбу турнирда -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шарофиддин Лутфуллаев кумуш медал соҳибига айланганди.
Бугун -81 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев, -90 кг вазнда Яҳё Имомов, -100 кгда эса Сойиб Қурбонов медаллар учун татамига чиққандилар.
Афсуски, ушбу спортчиларимиздан ҳеч ким ярим финалга йўлланма ола билмади ва якунда Лутфуллевнинг медали терма жамоамиз учун ягоналигича қолди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар