UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

26 янв 23:15
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Португалия Гран-присининг илк кунида иккита олтин медаль қўлга киритдик

Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-присининг илк куни якунига етди.

Мусобақанинг илк кунида 7 нафар дзюдочимиз медаллар учун кураш олиб борди. Қувонарлиси, уларнинг икки нафари кун якунига кўра шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди. Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида Дилшод Баратов, аёллар ўртасида эса -52 кг вазнли Диёра Келдиёрова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 



Ўзбек дзюдочиларининг натижаларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.



-52 кг: Диёра Келдиёровада ҳам ғалаба! У финалда венгриялик рақибасини оғритиш усули билан мағлуб этди! ОЛТИН МЕДАЛЬ!


-60 кг: Дилшод Баратов финалда бразилиялик Аугусто Мишелга қарши курашди ва ғалаба қозонди! ОЛТИН МЕДАЛЬ!


Финаллар:

-60 кг: Дилшод Баратов - Аугусто Мишель (Бразилия) 22:25 дан сўнг

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Пупп Река (Венгрия) 22:50 дан сўнг


ЯНА БИР ФИНАЛЛЛ!!! -66 кг вазн тоифасида Дилшод Баратов озарбайжонлик рақибини мағлуб этди ва финалга чиқди!


ФИНАЛЛЛЛ!!! -52 кг вазнли Диёра Келдиёрова ярим финалда нейтрал мақомда қатнашаётган россиялик рақибасини мағлуб этди ва финалга йўл олди!


-52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева ўтиш жангида кореялик рақибасига имкониятни бой берди ва медаль учун имкониятни йўқотди. 


-60 кг вазнли Дилшод Баратов Хитой Тайпейи вакилини 45 сония ичида мағлуб этди ва ярим финалга чиқди! Рақиб Ве Юнг Янг Токио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби ҳисобланарди!


-52 кг: Сита Қадамбоева афсуски чорак финалда венгриялик рақибасига ютқазди. Энди у бронза медали учун курашни давом эттиради. 


-52 кг: Диёра Келдиёрова чорак финалда кореялик рақибасини муддатидан олдин мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


-52 кг: Сита Қадамбоевада ҳам ғалаба! У австриялик рақибасини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва чорак финалга чиқди!


-60 кг: Дилшод Баратов учинчи босқичда испаниялик рақибини Golden Score'да чиройли тарзда мағлубиятга учратди ва тўртинчи даврага йўл олди. 


-52 кг: Диёра Келдиёрова германиялик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди. 1/4 финал!


-57 кг: Шукуржон Аминова словакиялик рақибасига мағлуб бўлди. У Golden Score'да 4 дақиқадан ортиқ курашганди. Афсуски якунда имкониятни бой берди. 


-66 кг: Муҳриддин Тиловов озарбайжонлик рақибига имкониятни бой берди. 


-52 кг: Сита Қадамбоева Кабо-Верде вакиласини иппон эвазига мағлубиятга учратди!


-48 кг: Афсуски Ҳалима Қурбонова иккинчи жангида япониялик Хикари Йошиокага мағлуб бўлди. 


-60 кг: Дилшод Баратов португалиялик дзюдочидан устун келди. 


-57 кг: Шукуржон Аминова биринчи даврада гвинеялик рақибасини мағлуб этди. Энди у Словакия вакиласига қарши татамига чиқади.  


-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова илк босқичда болгариялик рақибасига ютқазиб қўйди. 


-52 кг: Диёра Келдиёрова иштирокини иккинчи босқичдан бошлади. У ҳиндистонлик рақибасини мағлуб этди. Навбатдаги рақиб Германиядан бўлади. 


-48 кг: Ҳалима Қурбонова илк босқичда вьетнамлик рақибасини мағлуб этди ва иккинчи босқичга йўл олди. Энди у иккинчи даврада япониялик Хикари Йошиокага қарши курашади. 



Бугун мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз ва уларнинг дастлабки рақиблари: 

-60 кг: Дилшод Баратов – Эмерсон Силва (Португалия) / Ариэл Шулман

-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Кемран Сулейманов (Озарбайжон) / Александр Букур (Португалия)

-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Тхи Хоанг (Ветнам)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Шрадха Чопаде (Ҳиндистон)

-52 кг: Сита Қадамбоева – Жамила Силва (Кабо-Верде)

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова – Ивелина Илиева (Болгария)

-57 кг: Шукуржон Аминова – Мариана Эстевес (Гвинея)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг