UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

27 янв 23:28
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Португалиядаги Гран-прининг иккинчи кунини битта медаль билан якунладик

Теглар :  Дзюдо
Португалияда дзюдо бўйича Одивелаш Гран-присининг иккинчи кун баҳслари якунланди.

Кун давомида 6 нафар ҳамюртимиз баҳсларда қатнашади. 

Кун якунига кўра, -70 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Гулноза Матниёзова финалгача етиб борди ва якунда кумуш медаль эгасига айланди. Нурбек Муртазоев ва Обидхон Нўъмонов 5-ўрин билан кифояланди. 




Ушбу саҳифа орқали ҳамюртларимизнинг натижаларидан бохабар бўлиб туришингиз мумкин бўлди. 


-81 кг вазнли Нурбек Муртазоев бронза учун баҳсда озарбайжонлик дзюдочига ютқазди. 5-ўрин...


-70 кг: Гулноза Матниёзова финалда хорватиялик рақибасига мағлуб бўлди. КУМУШ!


-73 кг вазнли Обидхон Нўъмонов бронза медали учун баҳсда россиялик нейтрал спортчига қарши курашди ва имкониятни бой берди. 5-ўрин!


Кечки дастур:

-73 кг: Обидхон Нўъмонов - Маҳмудбек Маҳмадбеков (нейтрал спортчи) - бронза учун (22:20 дан сўнг)

-70 кг: Гулноза Матниёзова - Барбара Матич (Хорватия) - финал (22:45 дан сўнг)

-81 кг: Нурбек Муртазоев - Саид Муллаи (Озарбайжон) - бронза учун (22:55 дан сўнг)



-70 кг вазнли Гулноза Матниёзова ярим финалда австралиялик рақибасини мағлуб этди ва финалга йўл олди!


-73 кг вазн тоифасида Обидхон Нўъмонов россиялик рақибга мағлуб бўлди. Қайд этиш лозимки, дзюдочилар Golden Score'да 8 дақиқа 47 сония курашишди. Энди вакилимиз бронза медали учун баҳс олиб боради. 


-81 кг: Нурбек Муртазоев ярим финалда туркиялик рақибга имкониятни бой берди. Энди у бронза медали учун курашади.


-70 кг: Гулноза Матниёзова ҳам ярим финалда! У чорак финалда франциялик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди!


-73 кг вазнли Обидхон Нўъмонов чорак финалда Шимолий Корея вакилидан устун келди! Ярим финал!


-81 кг вазн тоифасида Нурбек Муртазоев швейцариялик дзюдочини ютди ва ярим финалга йўл олди!


-73 кг вазнли Обидхон Нўъмоновда ҳам ғалаба! У Golden Score'да кореялик рақибини мағлуб этди!


-81 кг вазн тоифасида Нурбек Муртазоев италиялик рақибини мағлубиятга учратиб, тўртинчи босқичга йўл олди!


-70 кг: Гулноза Матниёзова австриялик рақибасини мағлубиятга учратди ва учинчи даврага йўл олди. 


-63 кг вазн тоифасида Севинч Исоқова афсуски британиялик спортчига имконитяни бой берди.


-81 кг вазнли Нурбек Муртазоев иккинчи босқичда россиялик рақибини иппон эвазига мағлуб этди!


-73 кг: Обидхон Нўъмонов испаниялик рақибини мағлубиятга учратди. 


-70 кг: Шоҳиста Назарова нидерландиялик дзюдочига ютқазиб қўйди.


-70 кг: Гулноза Матниёзова мўғулистонлик рақибасидан устун келди ва иккинчи босқичга йўл олди. 


-81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев илк босқичда италиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 


БОШЛАДИК: -81 кг вазн тоифасида Нурбек Муртазоев илк босқичда ямайкалик рақибини мағлуб этди ва иккинчи босқичга йўл олди!


Бугун мусобақада иштирок этадиган ҳамюртларимиз рўйхати: 

-73 кг: Обидхон Нўъмонов

-81 кг: Нурбек Муртазоев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев


-63 кг: Севинч Исоқова

-70 кг: Шоҳиста Назарова

-70 кг: Гулноза Матниёзова.

Баҳслар Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган баҳсларда Дилшод Баратов ва Диёра Келдиёрова олтин медаль қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг