02 апр 15:14
Янгиликлар
Дзюдо. Собиров ва Қурбонов бронза учун курашадилар
Мусобақанинг сўнгги кунида -90 кг, -100 кг, +100 кг вазн тоифаларида жанглар ўтказилмоқда.
- 90кг вазн тоифасидаги мусобақаларда иштирок этган спортчимиз Шаҳзодбек Собиров бразилиялик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олганди. Бироқ, у ушбу босқичда россиялик Станислав Ретинскига ютқазиб қўйди. Россиялик дзюдочи финалга йўл олгани сабаб Шаҳзодбекда бронза учун имконият сақланиб қолади. У энди ўтиш жангида словакиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалда ютқазиб қўйган дзюдочилардан бирига қарши татамига чиқиши лозим.
Ушбу вазндаги бошқа бир спортчимиз Муҳкаммадкарим Ҳуррамов эса швециялик рақибини мағлуб этганди. Бироқ, кейинги босқичда венгриялик спортчига ютқазиб қўйди. Муҳаммадкарим учун Тбилисидаги турнир якунланди.
-100кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз украиналик Олександр Романчукни мағлубиятга учратди. Иккинчи жангида эса швециялик Мартин Пачекка ютқазиб қўйиб, турнирдан чиқиб кетди.
Ушбу вазндаги Сойиб Қурбонов эса аввалига мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Кейин эса чорак финалда россиялик Казбек Жанкишиевга ютқазиб қўйди. Лекин, у ҳам рақиби финалга чиққани сабаб, бронза учун курашиши мумкин. Бунинг учун у БААдан ташриф буюрган спортчини мағлуб этиб, кейин ярим финалда ютқазган дзюдочилардан бирига қарши жанг ўтказади.
Энг оғир вазндаги дзюдочимиз Болтабой Болтаев эса илк жангидаёқ россиялик рақибига ютқазиб қўйди.
Ўтиш ва бронза учун жанглар кечки пайт бўлиб ўтади.
Фикрлар