UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0 09:59"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди 0 09:38Тайсон Фьюрига кутилмаган рус боксчиси рақиб сифатида бериляпти 0 09:17Кайо Борральонинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди 0 08:56Бо Никал Йоэл Ромеродан чемпионлик камарини ҳимоя қиладими? 0 08:35Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берди? 0 08:14Пэдди Пимблетт - Жастин Гэтжи жанги учун захира варианти айтилди 0 07:53Илҳом Назимовнинг RIZIN промоушенидаги навбатдаги жанги тасдиқланди 0 07:32UFC ярим ўрта вазн рейтингида бу йил умуман жанг ўтказмаган Раҳмонов кўтарилди 0 07:11Испания Кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлуб этди 0 19:0046 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади 0 18:38Фёдор Емельяненко Нганну - Немков эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0

07 апр 17:25
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Тиловов кутилмаганда ютқазиб қўйди, Диёрада бронза учун имконият бор

Теглар :  Гран-ПриДзюдо
Бугун Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При турнири старт олди.


Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 6 нафар спортчимиз баҳсларда ўз имкониятларини синаб кўришди.

-60 кг вазн тоифасидаги спортчиларимиз Муҳиддин Тиловов ва Дониёр Султонбоевлар ўзларининг илк жангларида исроиллик спортчиларга имкониятни бой бериб қўйдилар.

-66 кг вазн тоифасидаги Сардор Нуриллаев илк жангида озарбайжонлик рақибини мағлубиятга учратганди. Бироқ, кейинги босқичда моғулистонлик Алтансуҳ Довдонга ютқазиб қўйди ва мусобақа билан ҳайрлашди. Шу вазндаги Баҳром Иноятов эса илк жангида мезбон Эртугрул Донмезга имкониятни бой берди.

Қизларимиздан -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова илк жангида хитойлик рақибини мағлуб этди. Иккинчи даврада эса туркиялик Дамла Чалискандан устун келди. Ярим финалда эса исроиллик Гили Коэнга ютқазиб қўйган спортчи эндиликда бронза медали учун жанг қилади. Ушбу йўла унга бошқа бир Исроил спортчиси Ариэл Безалел рақиблик қилади.

-57 вазн тоифасидаги Санобар Султонова илк жангида озарбайжонлик Наргиз Хаджаевани мағлуб этди. Иккинчи даврада эса Исроил терма жамоаси аъзоси Тимна Нельсонга ютқазиб қўйди. Лекин, Нельсон финалга чиққани учун вакилимизда ўтиш турнирида иштирок этиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ, Санобар ўтиш баҳсида қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун кечки баҳсларда Диёра Келдиёровага мухлислик қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 апр 10:28:53
Ангрен
Исроил ДЗЮДО мактаби шунака кучлими? ДЗЮДО дан хам анча оркага кетиб колдик. Ниманидир узгартиришимиз керак
   
08 апр 08:59:42
DDD
Omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг