UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0 12:43Жервонта "Танк" Дэвиснинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 12:22"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга тайёр, фақат битта шарти бор 0 12:01Naiza FC 59. Қозоқ ва ўзбек ММАчилари ўртасидаги жангда кутилмаган натижа 0 11:40Дарья Касаткина Мадрид WTA 1000 турнири учинчи босқичига чиқди 0 11:19Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди 0

25 мар 11:23
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Bremen Masters турнирида 3 та медаль қўлга киритишди, 1 таси олтин + ФОТО

23-24 март кунлари Германияда дзюдо бўйича ёшлар ўртасида анъанавий Bremen Masters турнири бўлиб ўтди.

Деярли 40 йилдан бери ўтказиб келинаётган ушбу нуфузли мусобақада Япония, Бразилия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Финляндия, Германия, Ўзбекистон каби жами 25 давлатдан 600 нафардан зиёд ёш дзюдочилар татамига чиқди. Ўз вақтида мазкур турнирда Хифуме Абэ, Наохиса Такато, Таканори Нагасэ, Аарон Вольф, Лукаш Крпалек, Диёрбек Ўразбоев сингари Олимпиада чемпиони ва совриндорлари ғолиб бўлган.  

Бу йилги мусобақада Искандар Расулов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 8 нафар дзюдочиси икки кун давомидаги муросасиз беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Якунда уларнинг уч нафари шоҳсупага кўтарилди. 

Дарвоқе, дзюдочилик пайтида Бремен турнирида чемпион бўлган Диёрбек Ўразбоевнинг айнан шу мусобақадан мураббийлик фаолияти бошланди. Рио Олимпиадаси совриндорига мураббийлик фаолиятида ҳам омад тилаймиз. 

-81 кг вазнда курашган Мардон Равшанов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа олтин медалини қўлга киритди. Равшанов 1/2 финалда япониялик Сузукидан, финалда эса бразилиялик Луан Алмейдадан устун келди. Ҳамюртимиз саралаш баҳсларида Бразилия, Финляндия ва икки германиялик рақибларини мағлубиятга учрата олди.  

-90 кг вазн тоифаси финалида татамига чиққан Алишер Саманов озарбайжонлик Аслан Коцоевга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. -73 кг вазндаги дзюдочимиз Ҳожиакбар Тошев эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. Катта таркиб билан иштирок этган Озарбайжон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо ватани вакиллари - японияликлар 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан иккинчи ўриндан жой олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг