UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Ҳамюртимиз Octagon 59 турнирида мағлубиятсиз қозоқ жангчиси билан тўқнаш келади 0 13:07Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди 0 12:46Майк Тайсон самолётдан тўғри касалхонага олиб кетилди 0 12:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда (20+2) 0 12:04Дунёнинг биринчи ракеткаси "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясига киришди 0 11:43"Челси" янги бош мураббийи билан келишувга эришди 0 11:22Теренс Кроуфорд Шакур Стивенсон билан спарринг ўтказди + ФОТО 0 11:01Расман! Қозоғистон хоккей чемпионатида ўзбек дербисини кўрамиз. "Бургут" ҳам Про Хоккей Лигасида иштирок этади 0 10:40Янина Кускова — "Tour of Bostonliq Ladies" кўп кунлик пойгасининг илк босқич ғолиби! 0 10:19Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қоладими? Аббосбекнинг ўзи саволга жавоб берди 0 09:58Нурсултон Рўзибоев Хоакин Баклига жавоб қайтарди 0 09:37Тўлқин Қиличев Исроил Мадримов ҳақида: "Сочи тўкилса ўлдираман" 0 09:16Бугун Қаршида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланади 0 08:55Биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади! 0 08:34Формула-1. Шарль Леклер – Монако Гран-приси ғолиби! 0

20 фев 07:46
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Дюссельдорфга жўнаб кетишди

22-24 февраль кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада курраи заминимизнинг 5та қитъасидан 98 давлатнинг жами 721 нафар дзюдочилари медаллар йўлида татамига чиқади. Улар орасида ўзбекистонлик полвонлар ҳам бор. 

Бугун терма жамоамиз делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Германияга жўнаб кетди. Дюссельдорфдаги мусобақа бу йил ҳисобидан “Катта Дубулға” туркумига кирувчи иккинчи турнир ҳисобланади. 

Терма жамоамизнинг ушбу мусобақага сўнгги тайёргарлик машғулоти Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Хумсон” сиҳатгоҳида бўлиб ўтди. 

Эркаклар:

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев

-66 кг: Артём Штурбабин

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев

-81 кг: Камолиддин Расулов

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

-100 кг: Шерали Жўраев

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-78 кг: Нодира Юлдашева

Мураббийлар: Фарҳод Тўраев, Ўктам Раҳмонов 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 фев 09:10:01
Angren.
Хар доимгидай медалларсиз кайтишса ажабланмасдим. Урганиб колдик охирги 3 йилда
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг