02 июл 16:29
Янгиликлар
Дзюдочиларимиз Kyrgyzstan Open турниридан 7 та медал билан қайтишди
Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Петр Тельпизов хотирасига бағишлаб ўтказилган Kyrgyzstan Open мусобақасида Рустам Фарҳодов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирок этишди. Мусобақа 2002-2003, 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар, шунингдек, 2008-2009 йилларда таваллуд топган қизлар ўртасида ташкил этилди.
Халқаро турнирнинг биринчи куни 2002-2003 йилларда таваллуд топган дзюдочилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Мусобақада -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Илёс Сафаров ҳамда +90 кг вазндаги Аббос Исмоилов барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
Мусобақанинг 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар баҳсида Муҳаммадали Тангриев (-81 кг) шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ушбу вазн финалида татамига чиққан Миршод Муҳаммадов кумуш медалга сазовор бўлди.
-73 кг вазндаги вакилимиз Жавоҳир Муҳиддинов бронза медали билан тақдирланди. +81 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулло Тўхтамишов олтин, Аббос Исмоилов кумуш медаль эгасига айланди.
Фикрлар