UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

27 мар 14:18
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-Присига йўл олишяпти

Хабар берганимиздек, 29-31 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада курраи заминимизнинг 4 қитъаси 54 давлатидан келган 412 иштирокчи (228 эркак, 184 аёл) қатнашиш истагини билдирган.

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар дзюдочиси ҳам Тбилиси Гран-Приси медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Айни дақиқаларда терма жамоамиз делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бўлиб турибди. Бироздан сўнг, аниқроғи 14:20да ҳамюртларимиз Қозоғистоннинг Алмати шаҳри орқали Тбилисига жўнаб кетишади. 

 Тбилисига йўл олаётган делегациямиз:

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев

-73 кг: Ҳикматилла Тўраев

-81 кг: Камолиддин Расулов

-90 кг: Яҳё Имомов, Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

Мураббийлар: Ўктам Раҳмонов, Адҳам Жамолов

Шифокор: Азиз Қаюмов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг