UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

31 май 08:07
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Тбилиси "Катта Дубулға" турнирига жўнаб кетишди + ФОТО

3-5 июн кунлари Грузияда Тбилиси "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада 4 қитъанинг 38 давлатидан жами 285 (178 эркак, 107 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. Улар орасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам бор. 

Мураббийлар штаби ёш дзюдочиларимизга ҳам имконият тақдим этмоқда. -100 кг вазндан ташқари қолган барча вазн тоифаларида икки нафар дзюдочимиз мусобақа ўз маҳоратини намойиш этади. 

Тбилисига йўл олган таркибимиз:

-60 кг: Дилшодбек Баратов, Мирзоҳид Маҳаммаджонов 

-66 кг: Муҳриддин Тиловов, Бобур Ваджиев

-73 кг: Обидхон Номонов, Муроджон Йўлдошев 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Улуғбек Ўроқов

-90 кг: Баҳодир Панжиев, Жалолиддин Қурбонмуродов

-100 кг: Отабек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров

Мураббийлар - Илиас Илиадис, Улуғбек Азизов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг